Ўзбекистонда фуқароларга иш ташлаш ҳуқуқи қонуний тарзда берилади

1 дақиқа ўқиш266
Ўзбекистонда фуқароларга иш ташлаш ҳуқуқи қонуний тарзда берилади

Ўзбекистонда илк бор ишчиларнинг иш ташлаш ҳуқуқи қонун йўли билан кафолатланмоқда. 9 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган Сенат таклифига кўра, меҳнат соҳасидаги миллий қонунчилик халқаро стандартларга яқинлаштирилади, деб хабар берди kursiv.media.

Қонун лойиҳаси асосий мақсади – Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли ҳамда “Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 98-сонли конвенциялари талабларига тўлиқ мослашиш. Шу билан бирга, бу қадам Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда белгиланган меъёрларни ҳам амалиётга татбиқ этади.


Иш ташлаш ҳуқуқи нима учун муҳим?

Иш ташлаш ҳуқуқи – бу алоҳида шахсга эмас, балки жамоага бериладиган ҳуқуқ ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, агар ташкилот ёки корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасида келишмовчилик юзага келса, ходимлар ўз талабларини ифода этиш учун иш жараёнини вақтинча тўхтатиши мумкин.

Бу ҳуқуқ демократик бошқарув, тенглик ва ижтимоий адолат принципларини амалда мустаҳкамлашга хизмат қилади. Меҳнат низоларини ҳал этишнинг энг таъсирли воситаларидан бири сифатида иш ташлаш жаҳон амалиётида аллақачон кенг қўлланилмоқда.


Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари

Лойиҳа 9 та моддадан иборат бўлиб, у орқали 2 та қонун ва 4 та кодексга ўзгартиришлар киритилади. Эътиборли жиҳати – Меҳнат кодексида иш ташлашнинг аниқ таърифи илк бор киритилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

  • иш ташлашни бошлаш тартиб-таомиллари;

  • ходимларга иш ташлаш пайтида бериладиган кафолатлар;

  • иш ташлашни кечиктириш, вақтинча тўхтатиш ва қайта тиклаш механизмлари;

  • иш ташлашга оид чекловларни аниқ белгилаш.

Бу орқали миллий қонунчиликдаги бўшлиқлар ёпилиб, ишчиларнинг ҳуқуқлари халқаро андозаларга тўлиқ мос келиши таъминланади.


Конституция ва қонунчилик ташаббуси

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ, юз мингдан ортиқ сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар, Сенат, омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Бу нормалар асосида аввал омбудсман, кейин эса Сенат томонидан қонунчилик таклифлари киритилди.

Бу жараён мамлакатда демократик ислоҳотлар амалда қай даражада ишлаяпганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?