Ўзбекистонда ёнғин қоидасини бузган савдо марказлари ёпилди

Ўзбекистонда ёнғин қоидасини бузган савдо марказлари ёпилди
Қисқача

Республика бўйлаб ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузган савдо ва кўнгилочар обектлар камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинча ёпилди. Бухоро вилоятида савдо мажмуалари, болалар ўйингоҳи павилиони ҳамда айрим бинолар ва хоналар, Жиззах шаҳрида эса савдо марказидаги умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти чекланган.

Республика бўйлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли идоралар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузган савдо ва кўнгилочар объектлар аниқланди. Камчиликлар бартараф этилгунига қадар уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Хусусан, Бухоро вилоятида бир қатор савдо мажмуалари, болалар ўйингоҳи павилиони, шунингдек айрим бинолар ва хоналар ёпилди. Жиззах шаҳрида эса савдо маркази ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси фаолиятига чеклов қўйилди.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида савдо маркази ертўла қисмида жойлашган омборхона фаолияти тўхтатилган бўлса, Термиз шаҳридаги “Инденим” савдо-кўнгилочар маркази ҳам вақтинча ёпилди.

Маълум қилинишича, текширувлар доирасида автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, эвакуация йўлаклари ҳолати ҳамда ёнғинга қарши воситаларнинг мавжудлиги ва созлиги ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни “Aviator” савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлганидан сўнг бундай текширувлар янада кучайтирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар