Бухорода нефт сақлаш омборида ёнғин содир бўлди

Бухорода нефт сақлаш омборида ёнғин содир бўлди

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида жойлашган нефт сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Бугун, 15 сентябрь куни омбордаги резервуарлардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Хабар олиниши билан ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкор равишда етиб борган. Мутахассислар томонидан ёнғинни ўчириш ва унинг тарқалишининг олдини олиш ишлари олиб борилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ёнғин соат 11:18 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ҳақида қўшимча маълумот берилмади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар