Қурилиш майдонларида техника ювиш талаби кучайтирилди

Қурилиш обектларидан чиқаётган барча техника воситалари ҳудуддан чиқарилишидан олдин махсус ювиш нуқталарида тозаланиши шарт. Талаб бузилган тақдирда жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, мансабдор шахсларга эса 70 баравари миқдорида жарима солинади. Қоидабузарлик қурилиш ишларини вақтинча тўхтатишга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Фуқаролар бундай ҳолатлар ҳақида 71-200-69-02 рақамли колл-марказга хабар бериши мумкин.
Қурилиш инспекцияси қурилиш объектларидан чиқаётган техника воситаларини махсус ювиш жойларида ювмасдан ҳудуддан чиқариш қатъиян тақиқланишини яна бир бор эслатди. Қоидаларга риоя қилинмаган ҳолларда жарима чоралари қўлланилиши, шунингдек, ишлар вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Маълум қилинишича, қурилиш майдонидан чиқувчи барча техникалар объект ҳудудида ташкил этилган махсус ювиш нуқталарида тозаланган ҳолда чиқарилиши шарт. Бу талаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар кўчаларининг ифлосланиб кетишининг олдини олиш ҳамда санитар ҳолатга салбий таъсирни камайтириш мақсадида жорий этилган.
Қонунчиликка мувофиқ, мазкур талабларга амал қилинмаган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси асосида жисмоний шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, мансабдор шахсларга эса — 70 баравари миқдорида жарима белгиланади.
Шу билан бирга, белгиланган қоидаларни бузиш қурилиш объектида олиб борилаётган ишларини вақтинча тўхтатиш учун ҳам асос бўлиши мумкин.
Қурилиш инспекцияси фуқароларни бундай қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда 71-200-69-02 рақамли колл-марказга мурожаат қилишга чақирди.






























Изоҳлар 0
…