Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 13-октябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, хусусан тоғли жойларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда.
- Тошкент, Қорақалпоғистон, Хоразм, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
- Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин, Фарғона водийсида эса кечаси ва эрталаб ёмғир ва туман кузатилиши мумкин.
13 октябрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет эртанги кун учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12–14, кундузи 22–24 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳудудларда кечаси ҳаво 8–13 даража, кундузи эса 21–26 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13, кундузи 20–25 даражани ташкил этади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 10–15 даража, кундузи 20–25 даража илиқ ҳаво кузатилади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Самарқандда ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 18–23 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса кечаси 10–15, кундузи 21–26 даража бўлади.
Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси ҳамда эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 18–23 даража атрофида бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шунингдек, туман тушиши, сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Республика бўйлаб шамол тезлиги асосан 3–14 м/с оралиғида бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда кечаси 5–10, кундузи 14–19 даража илиқ бўлади.






























Изоҳлар 0
…