date

Амирсой ва Чимёнга йўл очилди: 20 та микроавтобус йўналишда ҳаракатни бошлади

Амирсой ва Чимёнга йўл очилди: 20 та микроавтобус йўналишда ҳаракатни бошлади

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва туризмни ривожлантириш мақсадида муҳим қадам қўйилди. Эндиликда “Чиноркент–Юсуфхона–Чимён–Амирсой” йўналишида замонавий микроавтобуслар қатнайди. Бу нафақат маҳаллий аҳоли, балки сайёҳлар учун ҳам катта қулайлик яратади.

Лойиҳа доирасида хавфсизликни таъминлаш учун синов қатновлари амалга оширилди ва йўл шароитига мос келувчи “Форд” русумли микроавтобуслар танланди. Жами 20 та транспорт воситаси харид қилинди ва мамлакатимизга олиб келинди.

Бу микроавтобуслар Чиноркент, Чимён ва Амирсой каби машҳур сайёҳлик ҳудудларига қатнайди. Шу билан бирга, улар тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолига ҳам жамоат транспорти сифатида хизмат кўрсатади.

Мазкур ташаббус туризм инфратузилмасини ривожлантириш, экотуризм салоҳиятини ошириш ва аҳоли учун қулай, хавфсиз транспорт тизимини йўлга қўйишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Амирсой ва Чимёнга йўл очилди: 20 та микроавтобус йўналишда ҳаракатни бошлади