Тошкентда аҳоли учун бепул чўмилиш жойлари ташкил этилади

Тошкентда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида бепул чўмилиш масканлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, пойтахтда чўмилиш тақиқланган 28 та хавфли ҳудуд аниқланган.
Масъуллар фикрича, фожиаларнинг олдини олиш учун аҳолига хавфсиз ва бепул муқобил жойлар яратиб бериш зарур. Шу мақсадда Бўзсув каналининг Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи қисми бўйлаб махсус чўмилиш ҳавзаларини барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Айни пайтда мутахассислар қиргоқ атрофини мустаҳкамлаш, ҳудудни хавфсиз ҳолатга келтириш ва дам олувчилар учун керакли шароитлар яратиш чораларини кўрмоқда.
Лойиҳа амалга оширилса, аҳоли тақиқланган ва хавфли жойларда эмас, махсус тайёрланган ҳудудларда чўмилиш имконига эга бўлади.































Изоҳлар 0
…