date

Президент фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

Президент фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва дори воситалари ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган мажлисда соҳани янги босқичга олиб чиқиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, 2030 йилга бориб ички бозорда маҳаллий дори воситалари улушини ҳозирги 30 фоиздан 70 фоизга ошириш кўзда тутилган.

Соҳага инвестицияларни жалб қилиш суръатини тезлаштириш мақсадида 2026 йилга қадар 1 миллиард доллар миқдорида маблағ йўналтириш режалаштирилган. Бу кўрсаткич сўнгги 9 йил ичида киритилган умумий инвестицияларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Шунингдек, дори воситалари экспортини 1 миллиард долларга етказиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган препаратлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Йиғилиш давомида 100 дан ортиқ дори ишлаб чиқарувчилар, 50 та импортёр ҳамда 300 га яқин савдо корхоналари ва инвесторлар билан музокаралар ўтказилгани маълум қилинди. Давлат раҳбари ҳудудлар ҳокимларининг тадбиркорлар билан тизимли мулоқот ўрнатмаганини танқид қилди. Эндиликда фармацевтика корхоналари билан яқин ҳамкорликни кучайтириш ва бизнес вакилларининг муаммоларини тезкор ҳал этиш талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди