date

Тошкентда сунъий ёмғир: “Тоза ҳаво” лойиҳаси бошланди

Тошкентда сунъий ёмғир: “Тоза ҳаво” лойиҳаси бошланди

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилашга қаратилган янги ташаббус — сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур ташаббус Президентнинг жорий йил 25 март куни қабул қилинган “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти ҳудудларида намлик даражаси паст бўлган жойларга махсус ускуналар ўрнатилиб, сунъий ёмғир чақириш амалиёти йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳа 2027 йил 1 октябрга қадар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, ушбу технология ёрдамида ҳаводаги чанг зарралари ва зарарли моддаларни камайтириш, атмосфера сифатини қисқа муддатда яхшилаш мумкин бўлади. Шунингдек, қурғоқчил об-ҳаво шароитида намлик даражасини оширишга ҳам хизмат қилади.

Фармонга мувофиқ, лойиҳа ижроси Экология қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда Олий таълим вазирлиги зиммасига юклатилган. Улар хорижий тажрибани ўрганиб, энг самарали ечимларни амалиётга татбиқ этишлари лозим.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда сунъий ёмғир: “Тоза ҳаво” лойиҳаси бошланди