Tashkent City Mall’да Янги йил арчасининг чироқлари тантанали равишда ёқилди (видео)

Тошкентдаги Tashkent City Mall савдо мажмуасида Янги йил арчасини ёқиш маросими кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Байрам кечаси «Шелкунчик» балетининг сеҳрли оҳанглари, мусиқий чиқишлар ва ажойиб томошалар билан янада файзли тус олди.
Шунингдек, Tashkent City ҳудудидаги бинолар фасадида ҳам машҳур балет куйларига ҳамоҳанг тарзда ранг-баранг ёруғлик намойишлари ташкил этилди. Ёрқин проекциялар атрофга ўзгача чирой бағишлаб, байрамона манзарани янада бойитди.
Янги йил безаклари, жилоланган чироқлар ва сеҳрли мусиқа садолари пойтахт марказида ўзига хос байрам муҳитини яратди. Tashkent City ҳудуди эса гўё эртаклар оламига айланиб, ташриф буюрувчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…