Тошкент осмонида бугун катта дрон-шоу намойиш этилади

Тошкент осмонида бугун катта дрон-шоу намойиш этилади

Бугун, 2 октябрь куни Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари "Янги Ўзбекистон" боғи осмонида катта дрон-шоуни томоша қилишлари мумкин.

Махсус ёруғлик намойиши Ўзбекистон терма жамоасининг ФИДЕ 46-Жаҳон шахмат олимпиадасидаги тарихий ғалабасига бағишланади. Шоу давомида осмонда юзлаб дронлар иштирокида турли композициялар намойиш этилади.

Дрон-шоу соат 20:00 дан 20:15 гача "Янги Ўзбекистон" боғида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ўтказилади. Томошани кўриш учун кириш бепул.

Автомобиль ҳайдовчилари учун ҳам муҳим маълумот берилди. Боғ атрофидаги йўллар ёпилмайди ва транспорт воситалари одатдагидек ҳаракатланади.

Шоуну томоша қилишни истаганлар боғ атрофига олдинроқ келиб, ўзларига қулай жой танлаб олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар