Ўқувчиларни бошқа мактабга кўчириш 1 августдан тикланади

Ўзбекистонда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати вақтинча тўхтатилади. Мазкур хизмат 2026 йил 26 майдан 31 июлга қадар ишламайди.
Бу даврда умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ҳамда ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли "erp.maktab.uz" электрон платформаси орқали мактаб алмаштириш бўйича аризалар қабул қилинмайди. Платформада янги ўқув йили учун техник ва ташкилий ишлар олиб борилади.
Маълумотга кўра, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш хизмати 2026 йил 1 августдан қайта ишга туширилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг