Хитойда робот болакайни тепиб юборди

Хитойда ноодатий ва бироз хавотирли ҳолат юз берди. Маълумотларга кўра, ҳодиса Шинжон-Уйғур ўлкасидаги сайёҳлик масканларидан бирида содир бўлган.
Воқеа давомида масхарабоз паригини тақиб олган Unitree G1 номли humanoid робот томошабинлар олдида жанг санъати ҳаракатларини намойиш этаётган бўлган. Шу пайтда у кутилмаганда яқин турган болакайлардан бирини оёғи билан тепиб юборган.
Ҳодиса хавфсизлик камераларига тушиб қолган бўлиб, қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, бола жиддий жароҳат олмаган, унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Shanghai Daily хабарига кўра, воқеа ортидан мутахассислар ҳам ўз муносабатини билдирган. Робототехника ҳақида ёзувчи TechniaHQ блоги муаллифи ушбу ҳолатда роботнинг ўзи эмас, балки уни бошқараётган инсон омили асосий сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Унинг фикрича, бу каби ҳодисалар хавфсизлик чораларига етарли эътибор берилмаётганини кўрсатади. Ҳатто у ушбу воқеани “робототехника саноати учун шармандалик” деб баҳолаган.





























Изоҳлар 0
…