SpaceX’нинг катта режаси Маскни дунёдаги биринчи триллионер қилиши мумкин

Аудио версияси
Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. The Guardian маълумотига кўра, бу SpaceX компаниясининг акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириши муваффақиятли ўтса юз бериши эҳтимол.
Нашрнинг ёзишича, SpaceX IPO орқали тахминан 75 миллиард доллар маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу жараён келгуси ҳафталарда амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Компания ҳар бир акцияни 135 доллардан сотишни ва жами 555,6 миллион дона акцияни жойлаштиришни кўзлаган. Агар режа амалга ошса, SpaceX’нинг бозор қиймати 1,77 триллион долларга етиши мумкин.
The Guardian бу ҳолат фонд бозори тарихидаги энг йирик IPO бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Маскнинг SpaceX’даги улуши эса унинг бойлигини рекорд даражага олиб чиқиши эҳтимол.





























Изоҳлар 0
…