Кутилмаган воқеа: аёл машинаси билан метро рельсига тушиб қолди

Кутилмаган воқеа: аёл машинаси билан метро рельсига тушиб қолди

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида ноодатий ва бироз хавфли ҳолат юз берди. 70 ёшли аёл ўз автомобилини адашиб метро рельсларига олиб кириб, тахминан ярим мил (800 метрга яқин) масофани босиб ўтган.

Ушбу ҳолат натижасида бутун йўналиш бўйлаб поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Фавқулодда хизматлар зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, йўловчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган. Шунингдек, рельслар бўйлаб электр таъминоти ҳам эҳтиёт чораси сифатида вақтинча ўчириб қўйилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл йўлни навигация орқали топмоқчи бўлган ва “GPS кўрсатмасига амал қилганини” айтган. Айнан шу хатолик унинг автомобилни рельслар устига олиб чиқишига сабаб бўлган.

Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Махсус техника — эвакуатор ёрдамида автомобил рельслардан олиб чиқилгач, бир неча соатдан сўнг поездлар ҳаракати яна тикланган.

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, навигация қурилмаларидан фойдаланишда ҳам ҳушёрлик муҳим экани яна бир бор эслатилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Кутилмаган воқеа: аёл машинаси билан метро рельсига тушиб қолди – Zamin.uz, 04.06.2026