18:21 / 21.02.2018
4 088

Қозоғистон коррупция бўйича Озарбайжон ва Молдова билан тенглаштирилди

Қозоғистон коррупция бўйича Озарбайжон ва Молдова билан тенглаштирилди
Қозоғистон халқаро Transparency International ташкилоти томонидан эълон қилинган коррупцияга қарши кураш индекси борасида 2017 йилда тўққизта пункт бўйича ўз мавқеини кўтарди.

180 та мамлакат орасида Қозоғистон (122) минтақадаги қўшнилари бўлмиш, Қирғизистон – 135, Россия – 135, Ўзбекистон – 157, Тожикистон – 161 ва Туркманистон – 167 каби давлатларни ортда қолдирди.

2016 йилги Ҳисоботда мамлакат Эрон, Россия ва Украина билан биргаликда 131 ўринни эгаллаган эди.

Етакчиларнинг бешлигига – Янги Зеландия, Дания, Финляндия, Норвегия ва Швейцария кирди. Энг паст кўрсатгичга эга мамлакатлар – Сомали, Жанубий Судан, Сурия, Афғонистон ва Яман бўлди.

«Натижалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ННТ ва ОАВларга босим ўтказиш коррупция даражасининг юқорилиги билан боғлиқдир. Жаҳонда коррупцияга қарши кураш кучайиб бораётганига қарамай, кўплаб мамлакатларда саъй-ҳаракатлар секинлик билан олиб борилмоқда», – дейилади Transparency International хабарида.

Манба: Tnews.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон коррупция бўйича Озарбайжон ва Молдова билан тенглаштирилди