Қозоғистонлик келиннинг маҳр учун кутилмаган талаби барчани ҳайратга солди

Қозоғистонда келиннинг маҳр учун билдирган ноодатий истаги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Одатда қимматбаҳо автомобил, уй, iPhone ёки бошқа қиммат совғалар сўраладиган бир пайтда у бўлажак турмуш ўртоғидан барча тишларини тўлиқ даволатиб беришни илтимос қилган.
Ушбу қарор интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. Кўпчилик буни ташқи дабдабадан кўра саломатликни устун қўйган, узоқни ўйлаб қилинган оқилона танлов сифатида баҳоламоқда. Айримлар эса бундай маҳр келажакдаги оилавий ҳаёт учун энг фойдали совғалардан бири эканини таъкидлаб, келиннинг қарорини олқишламоқда.






























Изоҳлар 0
…