20 йил кутилган тўлиқ Қуёш тутилиши август ойида кузатилади

2026 йил 12 август куни Европа осмонида миллионлаб инсонлар интиқлик билан кутган ноёб астрономик ҳодисалардан бири — тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу Европа аҳолиси учун сўнгги йигирма йил ичидаги энг муҳим осмон воқеаларидан бири ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳодисани Гренландия, Исландия, Испаниянинг шимолий ҳудудлари ҳамда Португалиянинг шимоли-шарқий қисмида яшовчилар тўлиқ шаклда кузатиш имконига эга бўлади. Айрим бошқа Европа мамлакатларида эса Қуёшнинг қисман тутилиши намоён бўлади.
Европа космик агентлиги (ESA)нинг маълум қилишича, Испания шимоли Қуёш тутилишини томоша қилиш учун энг қулай нуқталардан бири саналади. Шу сабабли минглаб сайёҳлар ва астрономия ишқибозлари айнан шу ҳудудга ташриф буюриши кутилмоқда.
ESA илмий директори профессор Карол Мунделлнинг таъкидлашича, Қуёшнинг тўлиқ тутилиши нафақат илмий, балки инсоният учун ҳам унутилмас ҳодисадир.
«Қуёшнинг тўлиқ тутилиши — миллионлаб одамлар бир вақтнинг ўзида осмонга қараб, ҳайрат ва ҳаяжонни биргаликда ҳис қиладиган жуда кам учрайдиган лаҳзалардан биридир», — деди у.






























Изоҳлар 0
…