Мактабга мунтазам келган ўқувчиларга пул берилади

Мактабга мунтазам келган ўқувчиларга пул берилади

АҚШнинг Детройт шаҳрида ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам қатнашишини рағбатлантириш мақсадида йўлга қўйилган молиявий дастур давом эттирилади ва кенгайтирилади.

"Perfect Attendance Pays” дастурига кўра, юқори синф ўқувчилари кетма-кет беш кун давомида барча дарсларда қатнашса, 100 долларлик электрон Виса картаси олади. Қишки 10 та даврнинг барчасини тўлиқ бажарган ўқувчи жами 1 минг долларгача мукофот олиши мумкин.

Дастур аввалги ўқув йилида сезиларли натижа кўрсатган. 2026 йил январ-март ойларида Детройт давлат мактабларидаги қарийб 12 800 нафар юқори синф ўқувчиси камида бир марта 100 долларлик мукофотга эга бўлган. Бу юқори синф ўқувчиларининг қарийб 84 фоизини ташкил этади. Шу даврда улар орасидаги сурункали давомат муаммоси 64 фоиздан 54 фоизгача камайган.

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб дастур 6–8-синф ўқувчиларига ҳам татбиқ этилади. Улар кетма-кет беш кун давомида барча дарсларда қатнашгани учун 50 долларлик мукофот олиши мумкин.

Дастур асосан январ-март ойларида амалга оширилади. Чунки қишки об-ҳаво ва мавсумий касалликлар сабаб бу даврда мактаблардаги давомат одатда пасаяди.

Шартлар эса қатъий: ўқувчи беш кунлик даврда барча дарсларда қатнашиши керак. Бирор дарсни қолдириш мукофотдан маҳрум бўлишга олиб келади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар