ВанEкк компанияси BNB криптовалютасининг амалий салоҳиятига тикиш тикмоқда

Инвестиция гиганти ВанEкк яқинда Nasdaq биржасида ВBNB тикер белгиси остида савдо қилинадиган АҚШдаги илк спот BNB ETF фондини ишга туширди. Ушбу қадам крипто-инвестициялар бозорида янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Coindesk.com хабар беради.
ВанEкк таҳлилчиларининг фикрича, BNB кўплаб бошқа крипто лойиҳалар ҳали интилаётган фойдаланувчилар базаси ва оммавийлашув даражасига аллақачон эришиб бўлган. Бу эса уни рақобатбардош крипто ETF бозорида ажралиб туришига хизмат қилади.
Компания стратегиясининг асосий қисми сифатида блокчейн даромадларини инвесторлар учун муҳим кўрсаткич сифатида тақдим этмоқда. ВанEкк эндиликда лойиҳаларнинг реал иқтисодий самарадорлигига кўпроқ урғу бермоқда.
Ушбу янгилик фонида BNB экотизимининг реал дунёдаги қўлланилиши ва транзакциялар ҳажми институционал инвесторлар эътиборини тортиши тахмин қилинмоқда. Бу эса Bitcoin ва Ethereum каби йирик активлар қаторида BNB ўрнини мустаҳкамлайди.
























Изоҳлар 0
…