Лагонда 50 ёшда: Aston Martin брендининг энг ғайритабиий лимузини

1976-йилнинг 20-октабр куни Aston Martin ўз келажагини шундай радикал моделга тиккан эдики, у компанияни эндигина қутулган инқироз ботқоғига қайта итариб юбориши ҳеч гап эмас эди. Бу автомобил Лагонда седани бўлиб, бундан роппа-роса 50 йил аввал Лондондаги Британия автосалонида илк бор оммага намойиш этилган эди. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
Ўша пайтда Aston Martin банкротлик ёқасидан қайтганига ҳали икки йил ҳам бўлмаганди. Лагонда ўзининг ҳайратланарли даражадаги паст профили, ҳаддан ташқари узун ва кенг корпуси ҳамда ўткир қиррали "пона"симон дизайни билан барчани лол қолдирди. У автомобил оламида илгари ҳеч қачон кўрилмаган дадил технологик ечимларни ўзида мужассам этган эди.
Бугунги кунда ушбу модел ўз давридан анча илгарилаб кетган дурдона сифатида эътироф этилади. Унинг рақамли асбоблар панели ва сенсорли бошқарув элементлари ўша давр учун ҳақиқий инқилоб эди. Гарчи ишлаб чиқариш жараёнида кўплаб қийинчиликларга дуч келинган бўлса-да, Лагонда Aston Martin брендининг жасорати ва инновацияларга бўлган интилишининг рамзи бўлиб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!