Фото: Business Insider
АҚШ режалаштирилган 700 та Switchblade дронларининг 100 тасини аллақачон Украинага юборган. Бу ҳақда Пентагондаги юқори мартабали амалдорнинг сўзларига таяниб, Foreign Policy журнали хабар тарқатди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Бундан ташқари, журнал манбасининг айтишича, АҚШ Украинага 90 та гаубицанинг 60 фоизини етказиб берган. Европа ҳудудида АҚШ томонидан 100 нафар украиналик ҳарбийлар гаубицалардан фойдаланишга ўқитилмоқда, яна 15 нафар украин ҳарбийлари Q64 радарларидан фойдаланишни ўрганмоқда.
29 апрель ҳолатига кўра, минтақага Украина учун қурол-яроғнинг 20 партияси, хусусан, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари, броненимчалар, шлемлар олиб келинган. Журналнинг аниқлик киритишича, кейинги 24 соат давомида АҚШ Европага Украина учун ўнлаб авиарейсларда Phoenix Ghost дронлари ва 155 миллиметрли снарядлар етказиб беради. Украина жами 121 дона Phoenix Ghost учувчисиз парвоз қиладиган аппаратларни қўлга киритиши керак.
Пентагон вакили қурол-яроғ транспортировкаси Украина ҳудудидан ташқари ҳудудларга амалга оширилаётганини билдирган.
Шунингдек, у украиналик ҳарбийларни Phoenix Ghost қурилмаларидан фойдаланишга ўқитиш ишлари бошланмаганини айтган ва АҚШ Украинага киберҳимоя учун ҳам ускуналар юбораётганини билдирган.
АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Вашингтоннинг Киев билан «Патриот» зенит ракеталари ҳамда THAAD ракета зарбаларидан ҳимоя комплексларини бериш борасида музокара олиб бораётганини ошкор қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи