Пентагонда кутилмаган истеъфо: Украинага ёрдам беришни мувофиқлаштирувчи генерал ҳайдалди!

Пентагонда кутилмаган истеъфо: Украинага ёрдам беришни мувофиқлаштирувчи генерал ҳайдалди!
Қисқача

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштирган 5-армия корпуси қўмондони генерал-лейтенант Чарлз Констансани хизмат муддати тугашига 2 ой қолганида лавозимидан озод этди. У Полшадаги ҳарбий контингентга раҳбарлик қилган ҳамда Украинага юборилаётган ҳарбий-техник ёрдамларни логистика қилиш ва НАТОнинг шарқий қанотидаги қўшинларни бошқаришда муҳим рол ўйнаган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштирувчи ва НАТОнинг шарқий қанотида муҳим ўрин тутган юқори лавозимли генерални муддатидан олдин лавозимидан озод этди.

Бу ҳақда Американинг ABC News телеканали манбаларига таяниб хабар берди.

Хизмат муддати тугашига 2 ой қолганда кескин қарор

Гап АҚШ армиясининг 5-армия корпуси қўмондони генерал-лейтенант Чарльз Констанца ҳақида кетмоқда. Манбаларнинг қайд этишича, унинг Польшадаги ҳарбий контингент раҳбари сифатидаги хизмат муддати тугашига атиги икки ой қолган эди.

Маълумот учун: Генерал Констанца бошқарган 5-корпус тузилмаси АҚШ ва иттифоқчилар томонидан Украинага тақдим этилаётган ҳарбий-техник ёрдамларни логистика қилиш, мувофиқлаштириш ҳамда НАТОнинг шарқий чегараларидаги қўшинларни бошқаришда марказий ролни ўйнайди.

Пентагон раҳбарияти Чарльз Констанцанинг тўсатдан вазифасидан четлатилиши сабабларини очиқламагани турли тахминларга сабаб бўлмоқда.

Янги қўмондон тасдиқланди

Маълум қилинишича, Констанцанинг ўрнини генерал-майор Томас Фельти эгаллади. Унинг номзоди АҚШ Сенати томонидан аллақачон тасдиқдан ўтган бўлиб, аслида ушбу вазифани бажаришга шу йилнинг октябрь ойидан киришиши режалаштирилган эди.

Пентагоннинг ушбу қарори туфайли генерал Фельти ўз мажбуриятларини муддатидан илгари қабул қилиб олишига тўғри келди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар