Бугун, 11 август куни АҚШнинг Бруклин округи федерал суди Чикагода яшовчи Ўзбекистон фуқароси Дилшод Ҳусановни «ИШИД» ва «ал-Нусра фронти»ни қўллаб-қувватлаш ва моддий ёрдам кўрсатишда айблаб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Округ судьяси Уильям Ф. Кунц II суд ҳукмини эълон қилди.
«Бугунги ҳукм билан Ҳусанов Сурия ва Ироқдаги қуролли ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак кўрсатиб келгани учун жазоланади», – дейди адвокат Бреон Пеаcе.
Суд ҳужжатларига кўра, Ҳусанов 2014 ва 2015 йилларда «ИШИД» ва «ал-Нусра фронти»га қўшилиш ва жанг қилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган шахсларга маблағ тўплаш билан шуғулланган тармоқ – «Чойхона» тармоғи аъзоси бўлган.
У, шунингдек, одамларни Суриядаги қуролли можароларда иштирок этишга тарғиб қилиб келган.
Суд терговида маълум қилинишича, Ҳусанов, жумладан, 2014 йил 28 сентябрь куни таниши Акмал Зокировни «жиҳод»га ундаган. Шунингдек, ўша йили бруклинлик икки фуқаро Абдурасул Жўрабоев ва Аҳрор Саидаҳметов ИШИД сафида жанг қилиш учун Сурияга боришни режалаштиришган. Нью-Йорк ва бошқа жойларда жойлашган маҳаллий тармоқдаги бир гуруҳ шахслар, жумладан Ҳусанов, уларнинг Сурияга боришларини молиялаштириш учун пул йиғишда иштирок этган.
2015 йилнинг февралида Аброр Ҳабибов, Зокиров, Азизжон Раҳматов ва Дилҳаёт Қосимов Саидаҳметовнинг Суриядаги сафари ва харажатларини қўллаб-қувватлаш учун пул ажратиш масаласини муҳокама қилишган. Раҳматов ва Зокиров ҳам Саидаҳметовнинг сафарини молиялаштириш учун бошқалардан пул ундиришга келишиб олган. Зокиров ўша пайтда Иллинойс штатида яшовчи Ҳусанов билан боғланиб, ундан Саидаҳметовнинг сафари учун пул ажратишини сўраган. Ҳусанов бу таклифга рози бўлиб, Саидахметов жўнаб кетишидан олдин Зокировнинг банк ҳисоб рақамига пул ўтказиб берган.
Саидаҳметов 2015 йил февралида Жон Кеннеди халқаро аэропортида Сурияга йўл олган хорижлик жангарилар учун умумий транзит пункти бўлган Туркиянинг Истанбул шаҳрига учаётган вақтда самолётда қўлга олинган эди.
Ҳусанов фитнага алоқадор иккита айбловда айбланган ва ҳукм қилинган етти нафар айбланувчининг олтинчисидир. Жўрабоев, Саидахметов ва Қосимов 15 йилга, Раҳматов 12,5 йил муддатга ва Зокиров 7,5 йил муддатига ҳукм қилинган.
Ҳабибов эса ҳукм чиқарилишини кутмоқда.
Ҳусанов 2021 йил октябр ойида у ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлган ва жазо муддати тугагач, Ўзбекистонга депортация қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин