13:55 / 24.10.2022
1 785

Лиз Трасс нима учун бош вазирликдан кетди?

Лиз Трасс нима учун бош вазирликдан кетди?
Бош вазир Лиз Трасс иқтисодий муаммоларни ечишга қодир эмасликда айбланганидан кейин, 20 октябрь куни истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди. У бош вазир лавозимини 45 кун давомида эгаллаб турди, бу замонавий Британия тарихида рекорд даражада қисқа муддатдир.

Бу вақт мобайнида у канцлер Квази Квартенг билан биргаликда тақдим этилган Келси йил учун қисқа бюджет лойиҳаси учун танқидга учрашга улгурди, шундан кейин мамлакатда молия ва ипотека бозорлари кескин пасайиб кетди.

Шунингдек, Трасс Квартенгнинг таклифи билан солиқларни камайтириш ва айни вақтда бой британияликлар учун солиқ мажбуриятларини сусайтиришни режалаштиргани учун ҳам танқид қилинди.

Шундан кейин Буюк Британиянинг беш йиллик давлат облигациялари даромадлилиги 4,6 фоизга, максимал даражагача ўсди, бу эса мамлакат қарз қоғозларига талаб пасайганини билдиради.

Фунт стерлинг курси ҳам тушиб кетди ва доллар курсига деярли тенг бўлиб қолди. Можародан кейин у Квартенгни ишдан бўшатди, бироқ бу уни босимлардан сақлаб қолмади, охир-оқибат у истеъфо берди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг