
Буюк Британия қироли Чарлз III марҳума онаси — Елизавета II дан мерос қолган пойга отларини кимошдида сотиб юборди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
14 та от, жумладан, қиролича вафотидан икки кун аввал Гудвуд пойгасини ютган Love Affairs лақабли от янги эгалари қўлига ўтди. Монарх жами 1,075 млн фунт стерлинг ишлади, ҳар бир от аукционда ўртача 75 минг фунтдан баҳоланди.
Чарлз бу жониворлар сонини қисқартиришига қарамай, от спорти қироллик оиласининг ажралмас қисми бўлиб қолиши маълум қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар