АҚШда икки от автобусга чиқди: ғайриоддий ҳолат видеога тушди (видео)

1 дақиқа ўқиш3
АҚШда икки от автобусга чиқди: ғайриоддий ҳолат видеога тушди (видео)

АҚШнинг Детройт шаҳрида жамоат транспорти йўловчилари кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Икки нафар отлиқ ўз отлари билан шаҳар автобусига чиқди. Ғайриоддий воқеа автобус кузатув камераларига муҳрланиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Ҳодиса 7 ноябрь куни 7 Mile Road ва Strasburg Street кўчалари яқинида содир бўлган. Икки нафар отлиқ автобус бекатида турганида транспорт воситаси тўхтаган. Улар ҳайдовчи билан қисқа суҳбатлашгач, отларини автобус ичига олиб киришган.

Қизиғи, ҳайдовчи отларни ҳазил тариқасида хизмат ҳайвонлари деб атаган. Отлар ва уларнинг эгалари автобус салонидан ўтиб, кўп ўтмай орқа эшикдан яна тушиб кетган. Шундан сўнг автобус ҳаракатини давом эттирган.

Маълум бўлишича, отларнинг эгаларидан бири — Jordan Williams «Urban City Cowboys» ташкилоти ҳаммуассиси. Ушбу ҳаракат орқали у Детройтда қора танли ковбойлар ва от спорти билан шуғулланувчи инсонларга эътибор қаратишни мақсад қилган. У ҳодиса вақтида ҳудудда хайрия тадбири ўтказиб, болаларга от миниш имкониятини ҳам тақдим этаётган бўлган.

Детройт транспорт департаменти (DDOT) ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, автобусларда фақат қонун талабларига жавоб берадиган хизмат ҳайвонларига рухсат берилишини маълум қилган. Идора отларнинг автобусга олиб кирилиши йўловчилар ва ҳайвонлар хавфсизлиги учун хатар туғдириши мумкинлигини таъкидлаган.

Шунингдек, ҳодисадан кейин автобус ҳайдовчиларининг малакасини қайта ошириш ва уларга тегишли қоидаларни яна бир бор тушунтириш режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?