date

Польшадаги қишлоқда жойлашган 9 километрлик кўча қандай кўринишга эга?

Фото: “Яндекс.ру”

Краковдан 30 километр шимоли-ғарбда жойлашган Польшанинг Сулошова қишлоғидаги ушбу кўчада 6 минг аҳоли яшайди.

2020 йилдаги маълумотларга кўра, қишлоқда 5,8 мингдан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг уйлари узунлиги тахминан тўққиз километр бўлган бир текис кўчада жойлашган.

Фото: “Яндекс.ру”

Кўча уч қисмга бўлинган, улардан иккитаси Сулошова I ва Пескова-Скала Ойцовский миллий боғи ҳудудида жойлашган.

Фото: “Яндекс.ру”

The Sun ва Mail Online порталлари қишлоқнинг бу тартибда жойлашганини “ғалати” деб атаган, бироқ поляклар ижтимоий тармоқларда бу одатгидан бироз кўпроқ аҳоли жойлашган одатий Польша қишлоғи эканлигини таъкидлашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Польшадаги қишлоқда жойлашган 9 километрлик кўча қандай кўринишга эга?