23:17 / 17.07.2023
270

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари терроризм ҳомийси деб топилди

Фото: “РИА Новости”

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов ва унинг собиқ ўринбосарлари Ануар Садиқулов ва Даулет Ергожин расман терроризм ҳомийлари сифатида таснифланди. Бу ҳақда KazTAG хабар берди.

“Садиқулов Ануар Тулеуханович, Масимов Карим Кажимканович, Ергожин Даулет Едилович”, — дейилади терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга алоқадор шахслар рўйхатида.

Рейестр 2009 йилда қабул қилинган “Жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун асосида Молиявий мониторинг агентлиги томонидан юритилади. Қозоғистон фуқаросини ушбу рўйхатга киритиш учун уни террорчилик ёки экстремистик жиноятларни содир этишда айбдор деб топиш учун қонуний кучга кирган суд ҳукми бўлиши керак.

Банклар ушбу рўйхатга киритилган шахсларнинг барча активларини музлатиб қўяди, улар барча нотариал ва суғурта хизматларидан маҳрум қилинади.

Карим Масимовга қўйилган айбловлар

2023 йил 24 апрелда Остона суди Қозоғистон Жиноят кодексининг 175-моддаси 1-қисми (давлатга хиёнат), 179-моддаси 3-қисми (ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш),  362-моддаси 4-қисмининг 3-банди (мансаб ваколатларни суиистеъмол қилиш) бўйича 18 йилга озодликдан маҳрум этилган МХҚнинг собиқ раҳбари Карим Масимовга нисбатан айблов эълон қилганди. 

Унинг собиқ ўринбосарлари Анвар Садиқулов 16, Даулет Эргожин ва Марат Осипов 15 ва 3 йилга қамалган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари терроризм ҳомийси деб топилди
ePN