Жинсий тегажоғликда айбланган Карим Хон лавозимидан олинди

Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хон жинсий тегажоғликда айбланиши ортидан ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди.
24 июль куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган шошилинч йиғилишда ХЖСга аъзо мамлакатлар ўтказилган интизомий суриштирув хулосаларига таяниб, прокурор Карим Хонни истеъфога чиқариш қарорини қабул қилди.
Карим Хон 2021 йилда тўққиз йиллик муддатга ушбу нуфузли лавозимга сайланган эди. Уни ваколатидан маҳрум этиш масаласи 125 та аъзо давлат ўртасида ёпиқ овоз бериш орқали ҳал қилинди ва кўпчилик бу қарорни қўллаб-қувватлади.
Ассамблея раисининг таъкидлашича, 82 та аъзо давлат прокурор Карим Хон томонидан жиддий қоидабузарлик ва ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашилганини тасдиқлаган ва шу сабабли уни ишдан бўшатишга қарор қилган.






























Изоҳлар 0
…