Россиянинг титан корпусли МиГ-31 оғир қирувчи-тутувчи самолётлари, ҳатто бешинчи авлод зарба берувчи самолётлар пайдо бўлганидан сўнг ҳам, дунёдаги энг кучли жанговар ҳаво кемаси бўлиб қолмоқда. Унинг қурол-яроғ ва радио-электрон ускуналарининг янгиланиши МиГ-31БМ модификацияси самарадорлигини деярли уч баравар оширади.
Жанговар фойдаланиш
Модернизация қилинган МиГ-31БМ қирувчи самолёти ва унинг қуроллари дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари учун эришиб бўлмайдиган технологик чўққи бўлиб қолмоқда. Пентагон ва НАТО мутахассислари томонидан МиГ-31 жанговар потенциалининг “ёпиқлиги” катта тактик устунлик ҳисобланади — бу қирувчи ҳеч қачон экспорт қилинмаган ва Варшава шартномасига аъзо мамлакатларга ўтказилмаган.
Шу сабабли Ғарбда узоқ вақт давомида МиГ-31 бортида 6 стволли, 23 ммли ГШ-6-23 пулемёти борлигига (дақиқада 10 минг ўқ) шубҳа қилишган. Бу “йиртқич” Американинг “Вулқони”дан ҳам хавфлироқ. Бугунги кунда Россиядан ташқарида фақат Қозоғистон Ҳарбий-ҳаво кучларида “ўттиз биринчи” бор, 32 та оғир қирувчи СССР мероси ҳисобланади. Яқин келажакда МиГ-31 нинг ўрнини яқин коинотда миссияларни бажаришга қодир узоқ масофага учувчи МиГ-41 эгаллайди.