Ўзбекистонликлар Coca-Cola’ни рекорд даражада ичмоқда

Ўзбекистон Coca-Cola учун дунёдаги энг тез ўсаётган бозорлардан бирига айланмоқда.
Компания маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатда савдо ҳажми 33,7 фоизга ошган бўлса, жорий йилнинг дастлабки уч ойида ўсиш 40 фоизга етган. Ҳозирда Ўзбекистонда бир йилда 1,25 миллиард литр Coca-Cola маҳсулотлари сотилмоқда.
Бу кўрсаткич бўйича мамлакат илк бор Қозоғистонни ортда қолдирди. Савдоларнинг кескин ошиши компания даромадларига ҳам таъсир қилган.
2025 йил якунида Coca-Cola’нинг Ўзбекистондаги асосий корхонаси тушуми 40 фоизга ўсиб, 7,6 триллион сўмга етган. Мутахассислар бунга аҳоли даромадларининг ошиши, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасининг жадал ривожланаётгани сабаб бўлаётганини таъкидламоқда.
Coca-Cola эса деярли ҳар бир дўкон ва ресторанда мавжуд бўлгани учун бу ўсишдан энг кўп фойда кўраётган компаниялардан бири бўлиб турибди.





























Изоҳлар 0
…