Афғонистонда аёллар учун янги қатъий чекловлар жорий этилди

Афғонистонда аёллар учун янги қатъий чекловлар жорий этилди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бошқармаси аёллар учун янги қатъий қоидалар жорий этилганини маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, эркаклар ўз оиласидаги аёлларнинг жамоат жойларига чиқишида белгиланган тартибларга риоя этишини таъминлаши шарт. Акс ҳолда, жавобгарлик нафақат аёлга, балки унинг эркак қариндошларига ҳам юкланади.

Янги тартибларга мувофиқ:

— кўчада рўмолсиз юриш;

— юзни очиқ ҳолда чиқиш;

— қоматни кўрсатадиган даражада тор кийиниш;

— ортиқча пардоз қилиб, номаҳрамлар эътиборини тортиш;

каби ҳолатлар қоидабузарлик сифатида баҳоланади ва жазога сабаб бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, ушбу талабларни бузганлар исломий судларда кўриб чиқилади. Мазкур қарор ижтимоий тармоқларда турли муносабатларга сабаб бўлиб, кенг муҳокамаларга туртки бермоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар