09:55 / 23.12.2023
139

Россия Тергов қўмитаси «Роскосмос» раҳбари ўринбосарини фирибгарликда айблади

Россия Тергов қўмитаси «Роскосмос» раҳбари ўринбосарини фирибгарликда айблади

Фото: Юлия Кузьмина, AVIA.RU

Россия Тергов қўмитаси (РТҚ) «Роскосмос» давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Олег Фроловни катта ҳажмдаги фирибгарликда айблади. Жиноят иши бўйича яна икки айбланувчи – якка тартибдаги тадбиркор ва тижорат ташкилоти вакилига ҳам худди шундай айбловлар қўйилди, деб хабар берди 22 декабр, жума куни маҳкама.

Тергов маълумотларига кўра, Фролов ўз мансаб мавқейидан фойдаланган ва икки киши билан жиноий тил бириктирган. Тергов қўмитасининг таъкидлашича, шартномани бажариш пайтида улар камида 435 миллион рубл миқдорида асбоб-ускуналар сотиб олиш учун бюджет маблағларини талон-торож қилган. Суд айбланувчиларни қамоққа олишга қарор қилди.

«Роскосмос» мансабдор қўлга олинганини тасдиқлади

Давлат корпорацияси юқори мартабали вакилининг қўлга олинганини тасдиқлади. «Роскосмос»нинг таъкидлашича, жиноий иш бўйича айбловлар ва тергов ҳаракатларига оид тафсилотлар Россия Федерацияси Тергов қўмитаси юритувида.

2015 йилдан бери Россия ракета-космик саноати корхоналарининг камида 9 нафар ходими қамоқ жазосига ҳукм қилинган, дея хабар беради ТАСС агентлиги.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё