18:43 / 05.01.2024
232

Полша фермерлари Украина билан чегарадаги ўтказиш пунктини яна тўсиб қўйди

Полша фермерлари Украина билан чегарадаги ўтказиш пунктини яна тўсиб қўйди

Фото: Picture Alliance

Полшалик фермерлар ва ташувчилар яна Полша-Украина чегарасидаги «Медика - Шегини» назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйишни бошлади. RMF24 ахборот порталининг 4 январ, пайшанба куни хабар беришича, рождествода тўхтатилган норозилик акцияси маҳаллий вақт билан соат 8:00 да қайта бошланган. Бошқа нарсалар қаторида, унинг иштирокчилари маккажўхори сотиб олиш учун давлатдан субсидиялар, кредит ва солиқ сиёсатини юмшатишни талаб қилмоқда.

Намойишчилардан бири Роман Кондровнинг айтишича, агар Полша Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан полшалик фермерлар талабларини инобатга олган ҳолда шартнома имзоланса, блокадага барҳам бериш мумкин. Polskie Radio хабар беришича, акция иштирокчилари чегарадан соатига учта машина ўтишига рухсат беряпти. «Медика - Шегини» назорат-ўтказиш пункти бир ойга тўсиб қўйилиши кутилмоқда.

Полша-Украина чегарасидаги назорат пунктлари блокадаси

Ўтган йилнинг 11 декабр куни Украина ва Полша ўртасидаги чегарадаги энг йирик назорат-ўтказиш пункти - «Ягодин - Дорохуск» полшалик ташувчилар томонидан бир неча ҳафталик блокададан сўнг юк машиналари ҳаракати учун қайта очилди. Полшанинг Дорохуск расмийлари ушбу назорат-ўтказиш пунктида норозилик намойишларини ўтказишга берилган рухсатнома бекор қилинишини билдирди. Бироқ, 18 декабр куни блокада қайта тикланди.

Полша ташувчиларига кейинроқ фермерлар ҳам қўшилди, улар ноябр ойининг ўрталарида Украина билан чегарадаги йўл назорат-ўтказиш пунктларини, жумладан «Ягодин - Дорохуск», «Краковец - Корчевая», «Хребенное - Рава-Русская», «Медика - Шегини»Шегини йўлларини тўсиб қўйди. Улар Украина тижорат ташувчилари учун аввал бекор қилинган рухсатнома тизимини тиклашни талаб қилмоқда, бироқ инсонпарварлик ёрдами ва ҳарбий юклар бундан мустасно. Ўтказиш пунктларининг тўсиб қўйилиши натижасида минглаб юк машиналари чегарада тўпланиб қолган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полша фермерлари Украина билан чегарадаги ўтказиш пунктини яна тўсиб қўйди