
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви расмий Вашингтон ва Анқаранинг муносабатлари давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, ёмонлашганини исботлайди, деб фикр юритади The Wall Street Journal.
Таъкидланишича, ушбу икки давлат ўртасидаги алоқалар бир неча марта инқироз даврларини яшаган. Масалан, Туркиянинг 1974-йилда Кипрга бостириб киришида ва АҚШнинг2003-йили Ироққа ҳужум қилишида шундай ҳолат кузатилган. Бироқ, икки мамлакат етакчилари умумий тил топишнинг уддасидан чиқишган. Аммо, бу сафаргиси аввалгиларига ўхшамас, деб ишонч билдирмоқда муаллифлар.
Айни вақтда, Анқара ва Вашингтон ўртасида бир неча масалада қарама-қаршилик мавжуд, дейилади мақолада. Булар, Сурия, Инжирлик ҳарбий базаси, президент Башар Асадни ҳокимиятдан четлаштириш масаласини ҳал этиш муддати, Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги, Эронга қарши санкцияларни давом эттириш зарурати ҳамда курдларга Америка томонидан ёрдам берилишига оид масалалардир.
Амалга ошмай қолган давлат тўнтаришига уриниш эса, Туркиянинг АҚШга нисбатан ғазабини қўзғатди, дейиш мумкин. Айнан шу воқеа икки томонлама муносабатларни боши берк кўчага киритмоқда, деб ёзади WSJ.
Маълумки, Оқ уй маъмурияти, ҳарбий исёндан кейин икки марта Туркиянинг демократик сайланган ҳукуматини қўллаб-қувватлаши ҳақида баёнот берган эди. Албатта, Анқара ҳам ўз навбатида, мамлакатдаги давлат тўнтаришини Вашингтон уюштиргани тўғрисидаги овозаларга барҳам бериши мумкин эди, аммо бундай қилмади. Нашрнинг фикрича, АҚШнинг бу каби айбловларга жавоби эса кескин бўлмаган.
Мақолада таъкидланишича, АҚШ ва Туркия муносабатларида «ҳақиқий мақсад» ойдинлашмоқда. Америкалик сиёсатчилар Анқара ва Вашингтонни умумий қадриятлар ва манфаатлар бошқа бирлаштирмаётганини яхши тушуниб етадиган вақт аллақачон келган. Шунга кўра, мамлакат ҳукумати ўзига ишончлироқ бошқа иттифоқчини топиши керак.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар