259
Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда
Ажрим жараёни хонанда Женнифер Лопес ва актёр Бен Аффлекка қимматга тушмоқда. Голливуд юлдузлари ҳамкорликдаги бир нечта реклама шартномаларини қўлдан бой берди ва биргаликда харид қилинган ҳашаматли уйни сотишга мажбур бўлди.
Фото: USА Today
Page Six маълумотларига кўра, Бен ва Женнифернинг расман ажрашиши “тарихдаги энг қиммат ажрим” бўлиши кутилмоқда. Улар аллақачон “ёшликда из қолдирган муносабатларини тугатишнинг миллион долларлик якуний босқичи”га тайёргарлик кўрмоқда.
Умумий мулкни бўлишиш ишлари ҳозирда давом этмоқда. Бир неча йил аввал бўлиб ўтган ҳашаматли тўй маросими харажатлари мазкур бюджетнинг деярли ярмини ташкил қилади.
Фото: People
“Женнифер ушбу кунни — оқ либосда дўстлар даврасида бўлиш, гўзал безакларга тўла табиат қўйнидаги тўйни ўн йилдан ортиқ вақт давомида орзу қилган”, дея таъкидлади манба. Маълум бўлишича, уч кунлик тўй маросими юлдузли жуфтликка камида саккиз миллион долларга тушган.
Тахминларга кўра, 2003 йилда тўйга бир кун қолганда барчаси бекор қилинган муваффақиятсиз кундан кейин Бен ва Жен қалбида армон қолган, аммо юракдаги тугалланмаганлик туйғуси уларни охир-оқибат ҳалокатга олиб келди.
Фото: TMZ
“Бен ва Жей Ло тугалланмаган муҳаббат ҳикоясининг 20 йиллик тарихини қайтадан варақлади ва охир-оқибат барчасини якунига етказди. Эндиликда улар узоқ йиллик муносабатлар учун яратилмаганини аниқ билишади. Улар кўришлари керак бўлган барча нарсани кўрдилар ва ҳаммаси тугади”, дейилади манбада. Эр-хотин августнинг охиригача ажрим ҳақида расман эълон қилишлари кутилмоқда.
Фото: Getty Images
Бен Аффлек ва Женнифер Лопес 2001 йилда танишган ва учрашувдан кўп ўтмай актёр Лопесга турмуш қуришни таклиф қилган. Тўй 2003 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо маросимга бир неча кун қолганда тўй бекор қилинди. Орадан роппа-роса 20 йил ўтгач, улар муносабатларини тиклади ва бир неча ойдан сўнг яширинча оила қуришди.
Женнифер Лопес, Бен Аффлек, энг қиммат ажрим “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»