Женнифер Лопес 57 ёшни қарши олди

1969 йил 24 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида таваллуд топган дунёга машҳур хонанда ва актриса Женнифер Лопес бугун 57 ёшни қарши олди.
У санъатдаги фаолиятини раққоса сифатида бошлаган бўлиб, 1997 йилда суратга олинган “Selena” фильмидаги бош роли орқали Голливудда катта шуҳрат қозонди. Шундан сўнг у мусиқа оламига кириб келиб, "On the Floor", "Let's Get Loud", "Jenny from the Block" ва бошқа кўплаб ҳит қўшиқлари билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олди.
Женнифер Лопес бугунги кунга келиб нафақат истеъдодли хонанда ва актриса, балки муваффақиятли продюсер, тадбиркор ҳамда мода оламининг ёрқин вакилларидан бири сифатида ҳам эътироф этилади. У кўп йиллардан буён саҳнадаги фаоллиги, бетакрор услуби ва серқирра ижоди билан дунёнинг энг машҳур санъаткорлари қаторидан жой олиб келмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эса санъаткорнинг туғилган куни муносабати билан мухлислари ва ҳамкасблари уни самимий табриклаб, соғлик, бахт ва янги ижодий муваффақиятлар тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…