201
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимовнинг собиқ куёви қидирувга берилди
Фото: “Курсив”
Қозоғистон ҳукумати Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раҳбари Карим Масимовнинг собиқ куёви, тадбиркор Азамат Капеновни қидирувга берди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Азамат Капенов Россия фуқароси бўлиб, 1978 йилда Пржевалскда (Қирғизистон) туғилган. У Қозоғистон Жиноят кодексининг 3-банди 4-қисми 190-моддасида назарда тутилган оғир жиноятни (фирибгарлик) содир этганликда гумон қилинмоқда. Унга нисбатан қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Капеновнинг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун мукофот ваъда қилинган. Капенов аввалроқ “Федерал юк компанияси” АЖнинг МДҲ ва қўшни давлатлар ҳудудида бизнесни ривожлантириш бўйича бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Қозоғистон ОАВ маълумотларига кўра, у Карим Масимовнинг катта қизига уйланган.
Масимов иши
2023 йилнинг апрель ойида Остона суди Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Унинг ўринбосарлари Ануар Садиқулов, Даулет Эргожин ва Марат Осипов ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Масимовга нисбатан очилган жиноий иш “ўта махфий” тоифага киритилган. У Қозоғистондаги январь воқеаларининг асосий ташкилотчиси сифатида кўрилмоқда. Ўшанда 238 киши вафот этганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)