16:16 / 30.08.2024
57

Назарбоевнинг собиқ келини 12 йилга қамалди

Назарбоевнинг собиқ келини 12 йилга қамалди
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев жиянининг собиқ хотини Гулмира Сатибалди 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

У одам ўғирлаш, товламачилик ва ўзбошимчаликда айбдор деб топилди. Унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси Мади Батиршаев эса одам ўғирлаш айби билан тўққиз йилга колоняга ҳукм қилинди.

Шунингдек, Олмаота суди Гулмира Сатибалдидан жабрланувчи фойдасига 2,6 миллиард тенге (тахминан 5 млн 393 минг доллар) миқдоридаги моддий зарар ва маънавий зарар учун 10 миллион тенге (салкам 21 минг доллар) товон ундирди. Мади Ботиршаевдан эса 2 миллион тенге (4 минг 148 доллар) ундирилган. Иккаласи ҳам ўз айбига иқрор бўлмаган.

2011 йилда Сатибалди акциядорлик жамиятининг ягона акциядорига биргаликда бизнес юритиш таклифи билан мурожаат қилган. Келишувга асосан акцияда иштирок этиш улушлари бўлинган, Сатибалди 34 фоиз акцияларнинг норасмий эгасига айланган.
2019 йилда судланувчи жабрланувчини 5 миллиард тенге (10 млн 370 минг доллар) миқдорида пул маблағларини ўғирлашда айблаган. У шахсий ёрдамчи билан олдиндан тил бириктириб, акциядорга қўриқчиларни тайинлаган, алоқа воситаларини тортиб олган ва 165 кун давомида унинг уйида ноқонуний равишда тўлиқ ижтимоий изоляция шароитида ушлаб турган.

Суд маълумотларига кўра, айбланувчи жабрланувчини ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилган даврда, унинг ва яқин қариндошларининг пул маблағлари ҳамда мол-мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритган. Натижада у ўта йирик миқдорда — 217,9 миллион тенге (салкам 452 минг доллар) ҳажмида моддий зарар етказган.

Бундан ташқари, Сатибалди ўзбошимчалик қилиб, жабрланувчини ўзига алоқадор бўлган учинчи шахсларнинг мол-мулки ва устав улушларига бўлган ҳуқуқларини қайта расмийлаштиришга мажбурлаб, 1,2 миллиард тенге (2 млн 489 минг) миқдорида жуда катта моддий зарар келтирган.

Бу Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотибалданинг собиқ рафиқасига (улар 2002 йилда ажрашган) нисбатан учинчи ҳукмдир. 2023 йил май ойида суд уни ўзбошимчалик ва одам ўғирлашда айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Ўша йилнинг июнь ойида у ўзгалар мулкини талон-торож қилгани учун 8 йилга ҳукм қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоевнинг собиқ келини 12 йилга қамалди