Фото: Беларус 1
Беларусда Япония махсус хизматларининг агенти қўлга олинди. Бу ҳақда Белтелерадиокомпанияга таяниб, «БелТА» агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу жосус мамлакатдаги ва Украина билан чегарадаги вазият бўйича, шунингдек, Хитойнинг «Бир камар — бир йўл лойиҳасининг амалга оширилишига оид маълумотларни тўплаган.
Давлат агентлигининг қайд этишича, япон агентининг қўлга олинишига оид батафсил маълумотлар 5 сентябр куни «Беларус 1» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Токиолик «самурайнинг» муваффақиятсизлиги» махсус репортажида эълон қилинади.
2022 йилнинг сентябрида Россия ФХХ Япониянинг Владивостокдаги бош консулхонаси консули Мотоки Тацунорини жосусликда гумонлаб қўлга олган эди. Идора маълумотларига кўра, у «Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлардан бири билан ҳамкорликнинг ҳолати, Ғарб санкциялари сиёсатининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисида» маълумотларни тўплаш бўйича товламачилик қилган.
ФХХ эълон қилган видеода япон консули ресторанда бир қиз билан столда ўтиргани тасвирланган. Қиз унга қандайдир қоғозларни беради, консул эса уларни олиб қолади. Шунингдек, ФХХ дипломатнинг сўроқ қилиниш видеосини ҳам эълон қилганди.
Натижада, Тацунори «персона нон грата» дея эълон қилинди. Унга Россия ҳудудини тарк этиш буюрилди. Япония эса дипломатик каналлари орқали норозилик билдирди. Япон дипломатик идораси содир бўлган ҳолатни «ўта қайғули ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» деб ҳисоблаган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди