07:56 / 13.09.2024
72

Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди

Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди
Carnival Spirit круиз лайнери Аляскадаги қирғоқлари қояли Трейси-Арм кўрфазида сузиб кетаётиб муз бўлаги билан тўқнашди. Йўловчилардан бири ҳазиллашиб содир бўлган воқеани «Титаник» ҳалокатига қиёслади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, аммо кўплаб йўловчилар қўрқиб кетган, деб хабар беради CNN.

Carnival Cruise Line компанияси вакили сузиб юрган муз бўлаги билан тўқнашув юз берганини тасдиқлади. У, шунингдек, мутахассислар кема ҳолатига баҳо бергунга қадар лайнер жойидан бир неча соат жилмаганини таъкидлади. Тўқнашув оқибатида ҳеч қаерга шикаст етмаган ва кема ҳаракатини давом эттирган.

Маълум қилинишича, круиз лайнерининг улкан муз бўлаги билан тўқнашуви сабаб йўловчилар беихтиёр «Титаник» фожиасини эслашга тушган. Умуман олганда, мазкур ҳолатда гап айсберг ҳақида кетмаяпти, шу боисдан бундай таққослаш ноўрин.

Лайнер ўз саёҳатини Сиэтлда якунлади. Шундан кейин Carnival Spirit худди шу йўналиш бўйича икки ҳафталик саёҳатга йўл олган. Компаниядагиларнинг қайд этишича, тўқнашув кеманинг фаолиятига ва унинг кейинги рейсларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Аляска сувлари круиз кемалари учун энг мураккаб йўналишлардан ҳисобланади. Аммо ушбу минтақа бўйлаб саёҳат қилишни истовчи турислар жуда кўп. Экспертларнинг таъкидлашича, замонавий круиз лайнерлар турли шароитларда ҳам сузишни давом эттиришга қодир. Бундан ташқари, саёҳат учун минтақа билан яхши таниш энг тажрибали капитанлар танлаб олинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди