«Титаник» йўловчисининг бриллиант узуги аукционда 150 минг фунтга сотилди

2 дақиқа ўқиш8
«Титаник» йўловчисининг бриллиант узуги аукционда 150 минг фунтга сотилди

«Титаник» кемасининг машҳур йўловчиларидан бири, британиялик модельер Люси Дафф-Гордонга тегишли бўлган бриллиант узук аукционда 150 минг фунт стерлингга (145 минг доллар) сотилди. Қизиғи, кема ҳалокатга учраган пайтда ҳам модельер айнан шу узукни тақиб юрган. Бу ҳақда Henry Aldridge & Son аукцион уйи хабар берди.

Маълум қилинишича, қимматбаҳо тақинчоқ Люси Дафф-Гордонга унаштирув муносабати билан совға қилинган бўлиши мумкин. Узук ўнлаб йиллар давомида Дафф-Гордон оиласида сақланиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтган. Аукционда унинг келиб чиқишини тасдиқловчи хат ҳамда Бирмингем пробир палатаси берган бриллиантнинг расмий сертификати ҳам янги эгасига топширилган. Харидор эса ўз исмини ошкор қилмасликни маъқул кўрган.

Шунингдек, савдо жараёнида яна бир тарихий буюм — Лондондаги Asprey компанияси томонидан ишлаб чиқарилган портсигар ҳам сотувга қўйилган. У 24 минг фунт стерлингга (31 минг доллар) харид қилинган. Мазкур портсигарни Дафф-Гордонлар оиласи «Титаник» ҳалокатидан сўнг тирик қолганларни қутқариш учун етиб келган «Карпатия» пароходи хазиначиси Эрнест Браунга миннатдорлик рамзи сифатида совға қилган эди.

Люси Дафф-Гордон «Титаник»да қандай сафар қилган?

1912 йилда леди Люси Дафф-Гордон ўзининг Maison Lucile мода уйининг Нью-Йоркдаги филиали билан боғлиқ ишлар сабабли АҚШга йўл олишга қарор қилган. У турмуш ўртоғи, ер эгаси ва аристократ Космо Дафф-Гордон билан бирга «Титаник» кемасининг биринчи класси учун чипталар сотиб олган. Эътиборлиси, жуфтлик чипталарни жаноб ва хоним Морган номлари билан расмийлаштирган.

Кема айсберг билан тўқнашиб, чўка бошлаганидан сўнг Дафф-Гордонлар 40 кишига мўлжалланган қутқарув қайиғига жойлаштирилган. Бироқ қутқарув операцияси вақтида қайиқда атиги 12 нафар йўловчи бўлган. Бу ҳолат жуфтлик атрофида баҳс ва эътирозларни келтириб чиқарган. Улар бошқа йўловчиларни кутиб ўтирмасдан қайиқда кетганликда ҳамда экипаж аъзоларига пора берганликда айбланган. Аммо Люси ва Космо Дафф-Гордон мазкур айбловларни рад этишган.

«Титаник» ҳалокати ҳақида нималар маълум?

«Титаник» ўзининг илк ва сўнгги саёҳатини 1912 йил 10 апрель куни Англиянинг Саутгемптон шаҳридан бошлаган. Дунёдаги энг машҳур йўловчи кемаларидан бири бўлган лайнер 15 апрелга ўтар кечаси Шимолий Атлантика океанида айсберг билан тўқнашган. Тўқнашувдан кейин кема атиги 2 соат 40 дақиқа ичида сув остига чўкиб кетган.

Ушбу фожиа оқибатида 1,5 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, 712 нафар йўловчи ва экипаж аъзоси эса омон қолган. Ҳалокат ҳақидаги хабарни олган «Карпатия» пароходи фожиа содир бўлган жойга биринчи бўлиб етиб келиб, тирик қолганларни қутқариш ишларини амалга оширган.

Шу тариқа, қарийб бир асрдан ортиқ вақт давомида тарихий оилавий мерос сифатида сақланган бриллиант узук яна бир бор жамоатчилик эътиборига тушди. Унинг аукционда сотилиши нафақат қимматбаҳо тақинчоқларга қизиқишни, балки «Титаник» билан боғлиқ тарихий ашёларга бўлган эътибор ҳануз юқори эканини ҳам намоён этди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?