Фото: AP Photo
Исроил армиясининг Ғазо жанубидаги бўлинмалари ҲАМАСнинг иккита туннелини топиб, уларни портлатиб юборди. Маълум қилинишича, 7 октябрь куни яҳудий давлатига ҳужум қилишга алоқадор бўлган жангчилар ҳам зарарсизлантирилган.
Операция давомида умумий узунлиги икки километрдан ортиқ бўлган иккита ерости туннели аниқланди ва йўқ қилинди. Ҳарбий хизматчилар туннелдан чиқаётган бир нечта ҲАМАС жангчиларига дуч келди. Улар зарарсизлантирилди. Уларнинг икки нафари 7 октябрдаги ҳужумда қатнашган.
Исроил 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг ҲАМАС жангчилари чегарабўйи ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва фуқароларга қарата ўт очди ҳамда 200 дан ортиқ кишини гаровга олди. Исроил томонига кўра, ўша пайтда 1200 га яқин киши ҳалок бўлган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторига кенг ҳужумларни бошлади. Сектор тўлиқ блокада қилиниб, сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Уруш бошланганидан бери Ғазода 43 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, юз мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...