Исроил армияси Ғазо туннеллари учун 1 000 тагача гуманоид робот сотиб олиши мумкин

1 дақиқа ўқиш5
Исроил армияси Ғазо туннеллари учун 1 000 тагача гуманоид робот сотиб олиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ISROил армияси Ғазо секторидаги туннеллар учун АҚШнинг Фоундатион Футуре Индустриес компаниясидан 1 000 тагача Phantom MK1 гуманоид роботини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
  • Ушбу роботлар тор туннелларда ҳаракатланиш, симли тузоқларни аниқлаш ва портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш вазифаларини бажариши кўзда тутилган.
  • Ҳозирги вақтда томонлар ўртасида якуний шартнома имзоланмаган ва қарор қабул қилинмаган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги ҲАМАС туннелларида фойдаланиш учун АҚШнинг Foundation Future Industries компанияси билан 1 000 тагача одамсимон робот етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Келгусида уларни жанговар вазифаларга жалб этиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Гап компания томонидан ишлаб чиқариладиган Phantom MK1 русумли гуманоид роботлар ҳақида бормоқда. Foundation Future Industries ҳаммуассиси ва президенти Майк ЛеБланнинг айтишича, роботлар тор туннелларда ҳаракатланиши, симли тузоқларни аниқлаши ва портловчи қурилмаларни зарарсизлантиришга ёрдам бериши мумкин.

ЛеБланнинг маълум қилишича, у сентябрь ойида Исроил ҳарбийлари билан учрашган ва компания роботларидан бири билан ҲАМАС туннелларини кўздан кечирган. Унинг сўзларига кўра, музокаралар Исроил армияси Бош штаби раҳбари билан бевосита олиб борилмоқда.

Ҳозирча томонлар ўртасида шартнома имзолангани ёки роботларни етказиб бериш бўйича якуний қарор қабул қилингани йўқ. Financial Times’нинг сўровига жавобан Исроил армияси журналистларни Мудофаа вазирлигига йўналтирган, вазирлик эса изоҳ беришдан бош тортган.

Foundation Future Industries 2024 йилда ташкил этилган. Компаниянинг бош қароргоҳи Сан-Францискода жойлашган. У Phantom роботларини саноат ва ҳарбий соҳаларда, жумладан, логистика, разведка ҳамда хавфли ҳудудлардаги вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқмоқда.

Компания роботлари 2026 йил бошида Украинада ҳам синовдан ўтказилган. Иккита Phantom MK1 логистика вазифаларида, жумладан, хавфли ҳудудларда юк ташиш ва эвакуация ишларида синаб кўрилган. Уларнинг бевосита жанговар ҳаракатларда қатнашгани ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли Эрик Трамп Foundation Future Industries компаниясининг инвесторларидан бири ва бош стратегик маслаҳатчиси ҳисобланади. Унинг вакили Эрик Трамп компаниянинг кундалик фаолияти ёки давлат шартномалари бўйича музокараларда иштирок этмаслигини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?