
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) яқинда жуда ҳайратланарли ва сирли ҳужжатни ошкор қилди. Махфийликдан чиқарилган ушбу ҳисоботга кўра, совет аскарлари НУЖ (номаълум учар жисм) тарқатган нур таъсирида тошга айланган.
Ҳужжат 250 саҳифали, воқеа 1990 йилларда рўй берган
Бу ҳақдаги маълумот МРБ веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра:
- 1991 йилда СССР парчаланганидан сўнг, АҚШ разведкаси КГБ архивидан 250 саҳифали файл қўлга киритган;
- Файлда фотосуратлар, чизмалар ва воқеа гувоҳларининг кўрсатмалари мавжуд бўлган.
Ҳодиса Сибирда, ҳарбий қисм устидан НУЖ учган
Хабарга кўра:
- 1989–1990 йилларда Сибирдаги совет ҳарбий объекти устидан “ликопча шаклидаги” НУЖ пайдо бўлган;
- У “ер-ҳаво” ракета билан уриб туширилган;
- Ерга тушгандан сўнг ундан бешта “катта бошли ва қора кўзли” гуманоид чиққан.
Аскарларнинг гувоҳлиги — “оқ нур ва тошга айланиш”
Иккита омон қолган аскар сўзларига кўра:
“Келгиндилар бир-бирига яқинлашиб, овал шаклидаги жисмга айланди. У ҳуштак чалди ва ёрқин оқ нур чиқара бошлади. Бир неча сониядан сўнг нур кучайди ва портлади. Бу пайтда 23 аскар тошга айланди, фақат биз икки киши тирик қолдик. Биз сояда эдик.”
Қолдиқлар Москва яқинидаги махфий институтига олиб кетилган
МРБ маълумотига кўра:
- НУЖ ва “тошга айланган аскарлар” махфий илмий-тадқиқот институтига жўнатилган;
- Агар бу маълумотлар ҳақиқат бўлса — бу жуда хавфли воқелик бўлиши мумкин.
Бу ҳақда расмий ахборот берилмаган
— Мазкур Сибирдаги ҳодиса ҳақида аввал ҳеч қачон расман эълон қилинмаган.
— Ҳисоботда манба сифатида “Тернопол оқшоми” газетасидаги “Космик қасос” сарлавҳали мақола кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!