
Истанбулда бўлиб ўтиши кутилган Россия ва Украина ўртасидаги муҳим тинчлик музокаралари, аввал белгиланган санадан бир кунга кечиктирилиб, жума, 16 май кунига кўчирилди. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Музокараларнинг дастлабки режасига кўра, икки мамлакат делегациялари 15 май куни Истанбул шаҳридаги тарихий Долмабаҳче саройида учрашиши керак эди. Украина делегацияси мазкур кун таркибидаги юқори даражали вакиллари билан Туркияга етиб келган бўлса-да, Россия томони учрашувни бир кунга кечиктиришни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи ва АҚШнинг 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича чақириқларига жавобан, 15 май куни Истанбулда тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. Украина раҳбари Володимир Зеленский бу таклифни қўллаб-қувватлаб, Путин билан Туркияда шахсан учрашувга тайёр эканини билдирган бўлса-да, Россия томони Путиннинг шахсан иштирокини тасдиқламади ва ўз делегациясини Владимир Мединский бошчилигида юбораётганини маълум қилди.
Украина президенти Зеленский ўз баёнотида, Россиянинг юқори даражадаги вакиллари ўрнига иккинчи даражали вакилларни юбораётганини танқид қилиб, бу вазиятнинг Москва томонидан музокараларга жиддий ёндашув йўқлигини кўрсатаётганини таъкидлади. Лекин шу билан бирга, Украина томони АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан ҳурмат юзасидан ушбу учрашувга жиддий аҳамият бериб, юқори мартабали вакилларни юборадиган бўлди.
Украина делегациясининг таркиби қуйидаги юқори лавозимли шахслардан иборат бўлади:
- Мудофаа вазири – Рустем Умеров (делегация раҳбари);
- Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Сергей Кислица;
- Украина Хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – Александр Поклад;
- Ташқи разведка хизмати биринчи ўринбосари – Олег Луговский;
- Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари – Алексей Шевченко;
- Разведка бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Вадим Скибицкий;
- Ҳаво кучлари қўмондонлиги штаб бошлиғи ўринбосари – Евгений Шинкарев;
- Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги штаб бошлиғи ўринбосари – Александр Дяков;
- Қуролли кучлар Бош штаби Марказий юридик бошқармаси халқаро ҳуқуқ бўлими бошлиғи – Алексей Маловацкий;
- Қуролли кучлар Бош оператив бошқармасининг катта офицери – Александр Шерихов;
- Украина Қуролли кучлари бош қўмондони аппарати протокол бўлими офицери – Георгий Кузмичев;
- Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси – Александр Бевз.
Тинчлик музокараларининг 16 май кунига кўчирилиши халқаро ҳамжамият эътиборини янада кучайтирди. Истанбулда бўлиб ўтадиган мазкур тарихий учрашувдаги натижалар икки давлат ўртасидаги муносабатлар келажагига муҳим таъсир ўтказиши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти ушбу муҳим сиёсий учрашув билан боғлиқ энг сўнгги хабарларни сизга ўз вақтида етказишда давом этади. Биз билан қолинг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар