date

Ҳиндистонда оила уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринди

Ҳиндистонда оила уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринди

Ҳиндистонда ота-она уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринган, бироқ маҳаллий аҳоли болани қутқариб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.

Маълум қилинишича, боланинг отаси давлат мактабида ўқитувчи сифатида фаолият юритган ва қонунга кўра унга иккитадан ортиқ фарзанд кўриш тақиқланган. Тўртинчи фарзандининг туғилиши эса уни ишдан бўшатиш хавфи остига қўйган. Шу сабабли у хотини билан чақалоқни ўрмонга олиб бориб, тошлар уюми остига яширган.

Аммо қишлоқ аҳолиси боланинг йиғисини эшитган ва дарҳол тошларни олиб ташлаб, чақалоқни қутқаришган. Кейин уни касалхонага етказишган. Полиция 38 ёшли ота ва 28 ёшли хотинини ҳибсга олган. Улар аввалроқ учинчи фарзади туғилишини ҳам ҳокимиятдан яширгани маълум қилинган.

Бундан аввал Уттар-Прадеш штатида тириклайин кўмилган 20 кунлик қизалоқ оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу чақалоқни чорвадор тасодифан топган: у эчкиларни ўтлатиб юрганда ер остидаги йиғи овозини эшитган ва овоз йўналиши бўйлаб борганда ер устида чақалоқнинг кичик қўллари кўринган. Шундан сўнг маҳаллий аҳолига хабар берилган ва полиция ходимлари болани тупроқ остидадан чиқариб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда оила уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринди