АҚШда 24 соат тупроқ остида қолган 11 ойлик чақалоқ тирик топилди

1 дақиқа ўқиш6
АҚШда 24 соат тупроқ остида қолган 11 ойлик чақалоқ тирик топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Жанубий Каролина штатида 24 соат давомида ўрмон ҳудудида тупроқ остига кўмилган 11 ойлик Коа Шарп исмли чақалоқ тирик ҳолда топилди.
  • Бола сочиққа ўралган ва итлар учун мўлжалланган қафас ичида бўлгани сабабли, унда ҳосил бўлган ҳаво бўшлиғи омон қолишига ёрдам берган.
  • Чақалоқни ўғирлаб кетганликда гумон қилинган отаси Майкл Комер 9 ноябр куни полиция томонидан қўлга олинди.

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида қарийб 24 соат давомида тупроқ остида қолган 11 ойлик чақалоқ тирик ҳолда топилди. У сочиққа ўралган ва итлар учун мўлжалланган қафас ичига жойлаштирилиб, ўрмон ҳудудида кўмилган бўлган. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Маълум қилинишича, Коа Шарп исмли чақалоқ 9 ноябрь куни йўқолган. У онасининг уйида отаси Майкл Комер қарамоғида бўлган. Онаси ташқарига чиққанида, ота болани олиб кетган. Шундан сўнг чақалоқ бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилиб, полиция ва қутқарув хизматлари кенг кўламли қидирув ишларини бошлаган.

Қидирувчилар болани Комернинг отаси уйидан тахминан 45 метр узоқликдаги ўрмонзордан топган. У ерда яқинда ковланган тупроқ излари аниқланган. Қутқарувчилар ерни кавлай бошлаганида чақалоқнинг йиғисини эшитишган.

Лексингтон округи шерифи Жей Кун матбуот анжуманида боланинг йиғиси қидирувчилар учун энг қувончли овоз бўлганини айтди.

«Биз 11 ойлик Коани тирик, ҳаёт учун курашаётган ва йиғлаётган ҳолда топдик. Чақалоқнинг йиғисини эшитишдан ортиқ қувончли овоз йўқ», — деди у.

Шерифнинг тахминича, сочиққа ўралган қафас ичида ҳаво бўшлиғи ҳосил бўлгани боланинг тирик қолишига ёрдам берган бўлиши мумкин. Қидирувчилар уни зудлик билан шифохонага олиб боришган. Шифокорлар чақалоқнинг соғайиб кетишидан умидвор.

Маълумотларга кўра, боланинг отаси Майкл Комер 9 ноябрь куни кечқурун ўғирлик ва полиция ходимларининг ҳибсга олиш ҳаракатига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ гумонлар бўйича қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан қўшимча айбловлар қўйиш масаласи прокурорлар билан муҳокама қилинмоқда.

Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?