8 кунлик чақалоқ оёғидан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

1 дақиқа ўқиш420
8 кунлик чақалоқ оёғидан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқнинг оёғидаги олма катталигидаги туғма ўсма мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланди.
  • Операция Қирғизистон Миллий оналик ва болаликни муҳофаза қилиш марказида болалар ва неонатал жарроҳлар иштирокида муваффақиятли ўтказилди.
  • Мутахассислар чақалоқ организмининг ниҳоятда нозиклиги ва асоратлар хавфи юқорилигини инобатга олиб, муолажани катта эҳтиёткорлик билан амалга оширди.

Қирғизистонда янги туғилган чақалоқда аниқланган йирик ўсма мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланди. Атиги 8 кунлик чақалоқ туғма ўсма билан дунёга келган бўлиб, шифокорлар уни зудлик билан операция қилишга қарор қилган.

Жарроҳлик амалиёти Қирғизистон Миллий оналик ва болаликни муҳофаза қилиш марказида муваффақиятли ўтказилган. Чақалоқнинг оёғида жойлашган, олма катталигидаги ўсма мутахассислар томонидан олиб ташланган.

Бу ҳақда марказнинг Болалар онкологияси ва гематологияси бўлими мудири Султон Стамбеков маълум қилди, дея хабар берди Akipress.

Шифокорнинг таъкидлашича, айрим ўсмалар туғма хусусиятга эга бўлиб, улар ҳомиладорлик даврининг ўзидаёқ ёки чақалоқ туғилганидан кейинги дастлабки кунларда аниқланиши мумкин. Айниқса, янги туғилган болаларда бундай ҳолатлар тезкор, аниқ ва эҳтиёткор тиббий ёндашувни талаб қилади.

Мазкур операцияда болалар ва неонатал жарроҳлар иштирок этган. Мутахассислар чақалоқнинг ҳали атиги 8 кунлик экани, организми ниҳоятда нозиклиги ва жарроҳлик жараёни билан боғлиқ асоратлар хавфи юқорилигини инобатга олган ҳолда, муолажани катта эҳтиёткорлик билан амалга оширган.

Стамбековнинг сўзларига кўра, болалар онкологияси фақат кимётерапия билан чекланиб қолмайди. Бу йўналишда жарроҳлик, интенсив терапия, анестезиология, неонатология ва замонавий диагностика каби бир қатор тиббий соҳаларнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Шифокор ушбу ҳолатни чақалоқ учун жиддий синов сифатида баҳолаган.

“Атиги 8 кунлик — ва бу аллақачон ҳаёт учун катта кураш”, — деб ёзган Султон Стамбеков.

Мураккаб операциянинг муваффақиятли якунлангани эса чақалоқ саломатлиги учун муҳим қадам бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?